Линклар

Курдлар "Исломий давлат"га қарши кенг кўламли амалиёт бошлади


Пашмерга жангчилари.

Пашмерга жангчилари.

Курд ҳарбий кучлари 21 январь куни Ироқ шимолида “Исломий давлат” гуруҳи жанггариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётни бошлади.

Курдларнинг Пашмерга деб аталувчи ҳарбий қисмлари беш йўналиш бўйича ҳужумга ўтиб, Мосул шаҳри ғарбидан 40 километр олисликдаги позицияларга ўрнашиб олди.

АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари эса “Исломий давлат” жангариларини ҳаводан туриб бомбардимон қилган.

“Исломий давлат” гуруҳи Ироқ ва Суриянинг каттагина қисмини эгаллаб олиб, мазкур ҳудудларда халифалик эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG