Линклар

logo-print

Германияда Европанинг исломийлашувига қарши ташкил этилган ПЕГИДА ташкилотининг раҳбари Луц Бахман 21 январь куни истеъфо берди.

Ташкилот раҳбарининг истеъфоси Лейпциг шаҳрида ўн минглаб одамларнинг мусулмон қочқинларга қарши ўтказган митингги пайтида эълон қилинди.

21 январь куни Бахманнинг Адольф Гитлерга тақлид қилиб мўйлов ва соч қўйган фотосурати Германия нашрларида эълон қилинган эди. Мазкур фотосурат Facebook ижтимоий тармоғидан олингани айтилган. Бироқ ПЕГИДА расмийлари Бахманнинг истеъфоси газеталарда нашр этилган сурат билан боғлиқ эмаслигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG