Линклар

Бугун Осиё кубогида Ўзбекистон Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Осиё кубоги чорак финали учрашувида Жанубий Корея жамоаси билан беллашади.

Австралиянинг Мельбурун шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу учрашув Тошкент вақти билан 12.30 да бошланади.

Бунгача мазкур терма жамоалар 11 маротаба куч синашган ва уларнинг 8 тасида Жанубий Кореянинг қўли баланд келган. Иккита учрашувда дуранг натижа қайд этилган ва бир учрашув Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига якунланган.

Жанубий Корея терма жамоаси икки марта- 1956 ва 1960 йилларда Осиё чемпионлигини қўлга киритган.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери Осиё кубогида мунтазам иштирок этиб келади. Ўзбек футболчиларининг Осиё кубогидаги энг яхши натижаси 2011 йилда Қатарда ўтган биринчиликда қайд этилган. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалгача етиб бориб, 4-ўринни эгаллаган эди.

Агар бугунги ўйинда Миржалол Қосимов шогирдлари ғалабага эришса, унда ярим финал учрашувида Ўзбекистон жамоаси Эрон –Ироқ чорак финал жуфтлиги ғолиби билан беллашади.

XS
SM
MD
LG