Линклар

logo-print

Бугун Лондонда "Исломий давлат" га қарши коалиция ташқи ишлар вазирлари учрашади


Бугун Лондонда “Исломий давлат” жанггари гуруҳига қарши АҚШ етакчилигидаги коалицияга аъзо бўлган давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд ташаббуси билан ўтказилмоқда. Коалиция ташқи ишлар вазирлари 7 январда Парижда террорчилик ҳаракатлари содир этилганидан бери биринчи марта учрашмоқда.

Учрашувда асосан “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашни кучайтириш ва бу йўналишда ахборот алмашиш масаласи муҳокама қилинади.

Европа полициясининг билдиришича, бугунги кунда “Исломий давлат” гуруҳи сафларида Европа Иттифоқининг5 минг фуқароси жанг қилмоқда.

XS
SM
MD
LG