Линклар

logo-print

OzodNazar: Ўзбекларнинг демократияни кўрмай туриб¸ ундан юз ўгириши тушуниксиз!


Толиб Ëқубов

Толиб Ëқубов

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи эълон қилган “Сурия чорламоқда: Марказий Осиëдаги радикаллашув” деб номланган янги ҳисоботга муносабат билдирган ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ëқубов айрим ўзбекларнинг дунëвий давлатдан юз ўгириб¸ Исломий давлат террор гуруҳи тамсил қилган халифачиликка тортилиши хусусида таассуф билдирди.

Францияда сиëсий қочқин мақомида яшаëтган таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Толиб Ëқубов Ozod Nazar дастурига меҳмон бўлиб¸ Озодлик ëритган долзарб муаммолар юзасидан фикр билдирди.

Узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда математика муаллими бўлиб ишлаган суҳбатдошимиз Бухорода бошланғич мактаб ўқитувчиси биринчи синф ўқувчисини қаттиқ калтаклаб, тан жароҳати етказгани борасида ўз таассуфини билдирди.

Толиб Ëқубов боланинг ота-онаси шикоятларига қарамай, ўрта мактаб ўқитувчисининг ҳали ҳам мактабда дарс беришда давом этаëтганлигига ҳам эътироз билдирди.

“Президент Бош вазирни ¸ Бош вазир эса фермерларни калтаклайдиган мамлакатдаги зўравонлик руҳи муаллимларга ҳам юққани ташвишли”¸ дейди суҳбатдош.

Толиб Ëқубов шунингдек Ўзбекистон “Ëшлар” телеканали Тошкент вилоятида тадбиркорларни талаш билан шуғулланган милиционерлар тўғрисида лавҳа эфирга узатилганига ҳам муносабат билдирди.

Суҳбатдошга кўра¸ милиционерлардан таркиб топган тўда бадавлат тадбиркорларни шантаж қилиб пул ундириш билан мунтазам шуғуллланиб келишгани Ўзбекистоннинг барча вилоятларига хос одатий ҳолат.

Толиб Ëқубов Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи эълон қилган “Сурия чорламоқда: Марказий Осиëдаги радикаллашув” деб номланган янги ҳисоботга ҳам фикр билдирди.

Ҳисоботда таъкидланишича¸ Исломий давлат жанггарилари сафига қўшилаëтганлар орасида Марказий Осиëнинг бешала давлати фуқаролари бўлгани ҳолда¸ ўзбеклар энг кўпчиликни ташкил қилади ва тахминларга кўра, ўзбеклар сони камида 2500 нафарга етган.

Суҳбатдошимизга кўра¸ “ўз умрида ҳақиқий демократияни кўрмаган ўзбекларнинг демократияни ëмонлаб халифатни устун қўйгани” тушунарсиз ҳолат.

Францияда 8 йилдан бери яшаëтган Толиб Ëқубов бир ўзбек ва мусулмон сифатида демократик қадриятлар устивор бу давлат аҳолисидан фақат иззат-икром кўрганлигини таъкидлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG