Линклар

logo-print

Осиё Кубоги-2015: Ўзбекистон чорак финалда мағлуб бўлди


Мельбурн шаҳридаги "Rectangular Staidum"да ўтган Жанубий Корея - Ўзбекистон чорак финал учрашувини томоша қилгани келган ўзбек футбол муҳлислари.

Мельбурн шаҳридаги "Rectangular Staidum"да ўтган Жанубий Корея - Ўзбекистон чорак финал учрашувини томоша қилгани келган ўзбек футбол муҳлислари.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги чорак финалида Жанубий Корея термасига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўтган учрашувнинг асосий вақти голсиз дуранг натижаси билан якунланди.

Қайд этиш жоиз, ўйин давомида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари рақиб дарвозаси олдида бир нечта голли вазиятлар яратиб, бироқ улардан унумли фойдалана олмадилар.

Қўшимча 15 дақиқалик таймларда Жанубий Корея ҳужумчиси Хюнг Минг Ўзбекистон дарвозасига жавобсиз иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб, Миржалол Қосимов шогирдлари Австралияда ўтаётган Осиё Кубоги-2015даги ўз иштирокини якунлади.

Жанубий Кореянинг 26 январь куни бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинидаги рақиби Эрон-Ироқ чорак финал жуфтлиги учрашувида аниқланади.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери Осиё кубогида мунтазам иштирок этиб келади.

Ўзбек футболчиларининг Осиё кубогидаги энг яхши натижаси 2011 йилда Қатарда ўтган биринчиликда қайд этилган. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалгача етиб бориб, 4-ўринни эгаллаган эди.

XS
SM
MD
LG