Линклар

АҚШ Ўзбекистонга юзлаб ҳарбий зирҳли машиналарни ҳадя қилмоқда


M-ATV зирҳли машинасининг нархи янгилигида 1 миллион АҚШ долларигача туриши мумкин.

M-ATV зирҳли машинасининг нархи янгилигида 1 миллион АҚШ долларигача туриши мумкин.

АҚШ Ўзбекистонга 308 дона M-ATV русумидаги зирҳли машина ва бошқа турдаги 20 дона ремонт-эвaкуaция мaшинaсини тақдим қилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Даниэл Розенблум “Америка Овози” ўзбек хизматига билдирди.

АҚШ мулозимининг билдиришича, Қўшма Штатлар ҳарбий техникани Ўзбекистоннинг террорчилик ва наркотрафикка қарши курашини қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим қилмоқда.

Ҳарбий зирҳли машиналарнинг барчаси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ихтиёрига топширилади ва фақатгина бу идора тарафидан ишлатилади.

“Қўшмa Штaтлaр қуролли кучлaригa керaксиз деб топилгaн воситaлaр мaхсус дaстур орқaли ҳaмкор дaвлaтлaргa ҳaдя қилинaди. Лекин бу узун вa мурaккaб жaрaён. Чунки aввaло Aмерикa бу воситaлaргa муҳтож эмaслиги aниқлaнaди, кейин бошқa дaвлaтгa нимa учун зaрурлиги кўриб чиқилaди, тaҳдид вa минтaқaвий мувозaнaт мaсaлaсини ўргaниб чиқaмиз. Aнa ундaн кейингинa бирор қaроргa келинaди”, дея билдирди Розенблум.

АҚШ расмийси тақдим қилинаётган ҳарбий техника Афғонистондан олиб чиқилган қўшинларга тегишли бўлганми, деган саволни очиқ қолдирди.

Эслатамиз, бундан аввал АҚШ расмийлари Афғоснитондан қўшинларни олиб чиқишда Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида фойдаланиш эвазига ҳарбий техника бериш ниятини билдирган эди.

M-ATV зирҳли машинасининг нархи янгилигида 1 миллион АҚШ долларигача туриши мумкин.

XS
SM
MD
LG