Линклар

logo-print

Украина ҳукумат кучлари Донецк аэропортидан чекинди


Донецк шаҳрида 22 январь куни жамоат транспорти бекатида рўй берган портлаш оқибатидан камида олти киши ҳалок бўлди.

Донецк шаҳрида 22 январь куни жамоат транспорти бекатида рўй берган портлаш оқибатидан камида олти киши ҳалок бўлди.

Украина Мудофаа вазирлиги матбуот вакили ҳукумат қўшинлари Донецк аэропорти биносидан чекинганларини билдирди. Ҳукумат кучлари бир неча ойдан бери аэропорт биноси учун россияпараст айирмачилар билан жанг қилиб келаётган эди.

Айни пайтда, айирмачилар қўлида қолаётган Донецк шаҳрида 22 январь куни жамоат транспорти бекатида рўй берган портлаш оқибатидан камида олти киши ҳалок бўлиб, 13 одам жароҳатлангани хабар қилинмоқда. Баъзи хабарларга кўра, портлашга троллейбусга келиб урган снаряд сабаб бўлган.

Украина Мудофаа вазирлигининг 22 январь куни билдиришича, Донецк аэропортининг бир қисми ҳукумат қўшинлари қўлида қолмоқда ва тиғиз жанглар давом этмоқда. Расмийларга кўра, 21 январь куни кечаси 20 нафар ҳукумат аскари аэропорт биноси вайроналаридан чекинишига мажбур бўлган, “улар ушлаб турган позициялар вайрон қилиниб, улар бевосита нишонга олиниши мумкин бўлган”.

Баёнотда айтилишича, сўнгги 24 соат ичида шарқий Украинадаги жангларда камида олти нафар ҳукумат аскари ҳалок бўлган ва яна тўрта нафари жароҳатланган. Шунингдек, аэропорт учун жангларда 16 нафар аскар жароҳатланиб, айирмачилар томонидан асир олинган.

XS
SM
MD
LG