Линклар

Туркияда қотилликда айбланаётган ўзбекистонликларга нисбатан суд жараёни бошланди


Туркиянинг Истанбул шаҳрида қасддан одам ўлдиришда айбланаётган ўзбекистонлик эр-хотин Фарҳод Юсупов ва Гулбаҳор Юсуповага нисбатан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистонлик 28 ёшли Фарҳод Юсупов ва 27 ёшли Гулбаҳор Юсупова ўтган йилнинг августида туркиялик таниқли тадбиркор Жак Карако ҳамда унинг рафиқаси Жоржияни ўлдиришда айбланиб қўлга олинган эди.

Ўзбекистонлик эр-хотин 77 ёшли Жак ва 69 ёшли Жоржиянинг Истанбулдаги хонадонида 4 ой хизматчи бўлиб ишлаган.

Фарҳод Юсуповнинг судда айтишича, хонадон соҳиблари уларга қўпол ва камситувчи муомала қилиб келган, икки ойлик маошларини бермаган ва паспортларини олиб қўйган.

Фарход Юсупов Жоржияни бошига болға билан уриб ўлдирганини, Жакни эса пичоқ билан бўғизлаганини тан олган.

Фарҳод Юсупов ва Гулбаҳор Юсупова бир умрга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG