Линклар

logo-print

Ўзбекистонда 2015 йилда инфляция 11 фоиз бўлиши башорат қилинмоқда


Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда 2015 йилда башорат қилинаётган ялпи ички маҳсулот ўсишини қайта кўриб чиқди ва 7,8 фоиз даражасида белгилади.

Аввалроқ банк бу кўрсаткич 7,6 фоиз бўлишини башорат қилган эди. Банк 2015 йилда инфляция даражаси Ўзбекистонда 11 фоиз бўлишини таъкидлаган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигидаги манбасига таянган ҳолда хабар берган "Регнум" ахборот агентлигининг билдиришича, Россияга Ғарб санкциялари жорий этилганидан сўнг пайдо бўлган вазият Ўзбекистон иқтисодига ҳам таъсир кўрсатади.

Иқтисодиёт вазирлиги расмийси агентликка Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари миқдорнининг озайиши ва икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқнинг камайиши Ўзбекистон иқтисодига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида гапирган.

XS
SM
MD
LG