Линклар

Ўзбекистон Тожикистонга тегишли юк машиналарини чегарадан ўтказмаётгани иддао қилинди


Тожикистондаги «Осиё нақлиёт” ширкати 23 январь куни Ўзбекистон Туркиядан буюртма бўйича мева олиб келаётган ширкатга тегишли машиналарни Тожикистон ҳудудига уч кундан бери ўтказмаётганини маълум қилди.

Ширкат раҳбариятининг иддаосича, халқаро меъёрлар бўйича Ўзбекистон бошқа давлатлар автомашиналарининг ўз ҳудудидан транзит сифатида фойдаланишига 5 кун муҳлат бериши керак эди. Аммо Ўзбекистон томони бу муҳлатни уч кунгача қисқартирган, бу эса уч кун ичида мамлакатдан чиқиб кетишга улгурмаган хориж транспорт воситаларининг ҳар бирига 100 доллардан жарима солиш имкониятини беради.

Айни пайтда Тожикистон томони ШҲТ га аъзо давлатлар орасида енгиллаштирилган транспорт қатновини йўлга қўйиш шартномаси Ўзбекистон томонидан тезроқ имзоланишига умид қилмоқда. Мазкур ҳужжатни Тожикистон парламенти 21 январда тасдиқлаган.

XS
SM
MD
LG