Линклар

Шавкат Мирзиёев яна бош вазир лавозимига тайинлади


Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Парламенти Шавкат Мирзиёевни бош вазир лавозимига тайинлади. Мирзиёевнинг номзоди жума куни парламент иккала палатасининг ялпи мажлисида тасдиқланди.

Амалдаги бош вазирнинг номзоди парламент сайлови натижасида қонунчилик палатасида энг кўп жойни эгаллаган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан илгари сурилган эди.

Мирзиёевнинг яна бош вазир этиб тайинланиши учун қуйи палата депутатларининг кўпчилиги ҳамда 100 кишилик сенат вакилларининг барчаси овоз берди. 57 ёшли Мирзиёев бош вазир лавозимини 2003 йилдан бери эгаллаб келади. Ўшанда уни президент Ислом Каримов бу лавозимга тайинлаган. Ўзбекистон бош вазири илк бор парламент томонидан тасдиқланмоқда.

Номзоди тасдиқланишидан аввал Шавкат Мирзиёев янги сайланган парламент олдида аввалги ҳукумат истеъфосини топширди. Парламент эски ҳукумат истеъфосини қабул қилиб, янги ҳукумат тасдиқлангуча эски вазирлардан вазифаларини бажариб туришни илтимос қилди.

XS
SM
MD
LG