Линклар

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида Ўзбекистон президентининг Сенат мажлисида қилган нутқини муҳокама қилдик. Амалдаги президент ва президентликка номзод Ислом Каримов Олий Мажлиснинг янги таркибдаги Сенатида маъруза ўқиëтиб мавзудан чалғиди ва расмий матнда бўлмаган фикрларни изҳор қилди. Каримов, жумладан “Франциядаги бу намойишларни оладиган бўлсак, бу каби ўйинларнинг барчаси хўжакўрсинга, ҳаммаси ўзига сохта обрў топиш учун бўлаяпти” дея иддао қилди.

Каримовга кўра, “Диний масалани ўртага қўйиш, диний масалани сиёсатлаштириш, дин ҳисобидан обрў топишга уриниш – бу бирорта динга ёқмайди”.

Ислом Каримовнинг назарида бу воқеалар “популизм” ва “ўзига обрў топиш учун, керак бўлса, ўзига сайловларда кўпроқ овоз олиш учун” ташкиллаштирилган.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида иштирок этган сиëсий таҳлилчилар фикрига кўра¸ Каримовнинг бу чиқиши давлат раҳбарига ярашмайдиган даражада саëздир.

Айни чиқишида Ислом Каримов Париждаги фожеа қурбонлари ҳақида ҳеч нарса демади.

Бундан олдин расмий Тошкент Франциядаги қурбонлар яқинларига ўз таъзиясини билдирган эди.

22 январь куни илк йиғилишини ўтказган Олий Мажлис Сенатида янги сайланган ва тайинланган сенаторлар билан учрашган президент ва президентликка номзод Ислом Каримов ўзининг 45 дақиқа давом этган маърузасида Ўзбекистоннинг обрўйини кўтариш масаласи ҳам Сенат зиммасида эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга Каримов “соат ва компютерлар болаларни майиб қилиши” ҳақида ҳам гапирди.

Каримовга оид бу фикрлар айни нутқнинг Ўзбекистон расмий матбуотидаги матнида йўқ.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида Ислом Каримов маърузасини муҳокама қилган сиëсатшунослар президентнинг маърузаси авомнинг гапидан фарқланиши керак деган фикрни илгари суришди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG