Линклар

Тошкент милициясининг собиқ бошлиғи қамоқда эмаслиги айтилмоқда


Аввалроқ қамалгани ҳақида хабар берилган Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг собиқ бошлиғи Абдумажид Муллажонов гўёки “даволаниш ва саломатлигини мустаҳкамлаш” учун Қримга жўнаб кетгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Узметроном” нашрига таянган ҳолда Марказий Осиё янгиликлар хизмати 23 январда хабар тарқатди.

“Узметроном” сайтининг ёзишича, Абдумажид Муллажонов бир неча йил аввал Қримда ер сотиб олиб, у ерга ҳашаматли уй қурдирган.

Ўзбекистон Марказий банки раиси Файзулло Муллажоновнинг тўнғич ўғли 42 ёшли Абдумажид Муллажонов ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан олинган эди.

Озодлик манбаларига кўра, собиқ милиция бошлиғи молиявий жиноятларга алоқадорликда гумонланиб ишдан четлатилган.

XS
SM
MD
LG