Линклар

logo-print

Равшан Эрматов Австралия-БАА учрашувига ҳакамлик қилади


ФИФА рефериси Равшан Эрматов.

ФИФА рефериси Равшан Эрматов.

Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов Осиё кубоги ярим финал ўйинларидан бирини бошқарадиган бўлди.

Stadion.uz хабарига кўра, Эрматовга Австралия ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоалари ўртасида 27 январь куни ўтажак учрашувга ҳакамлик қилиш топширилган.

Мазкур учрашувда Равшан Эрматовга қанотларда ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдамчилик қилади.

Ярим финалга чиққан Жанубий Корея ва Ироқ ўртасидаги учрашувда эса япониялик реферилар ҳакамлик қилиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG