Линклар

Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси Charlie Hebdo карикатураларини қоралади


Ўзбекистон жомеъларида жума кунги хутба чоғида мамлакат Мусулмонлар диний идорасининг яқинда Францияда бўлиб ўтган воқеаларга муносабати очиқланди.

Ўзбекистон нашрлари хабарларига кўра, идора баёнотида, жумладан, демократия номи остида битта гуруҳнинг бошқа одамлар диний ҳис-туйғулари устидан кулиши қабул қилиб бўлмас ҳол экани таъкидланади.

Баёнотда диний муқаддасотларга нисбатан ҳурматсизлик шаккоклик экани, пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом номи билан боғланган ҳазил-мазахларга йўл қўйиб бўлмаслиги, карикатура чизиш ва тарқатиш турли дин вакиллари ўртасида адоватни юзага келтириши, фитна ва низо уруғини экиши урғуланган.

Эслатиб ўтамиз, жума куни намоздан кейин Эрон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда мусулмонлар Charlie Hebdo журналида пайғамбар карикатурасининг такроран чоп қилинишига қарши норозилик намойишини ўтказдилар.

Муҳаммад алайҳиссаломга карикатура эълон қилиб келган Париждаги Charlie Hebdo журналига 7 январь куни уюштирилган ҳужумда 12 киши ҳалок бўлган эди. Шундан сўнг журналнинг 14 январь куни чоп этилган янги сонида ҳам Муҳаммад алайҳиссалом карикатураси эълон қилинганди.

XS
SM
MD
LG