Линклар

OzodlikOnline: Виртуал сайловда қатнашасизми?


Ўзбекистондаги сайловлар¸ оддий халқ назарида¸ театрлашган томошадан ўзга нарса бўлмай қолган.

Ўзбекистондаги сайловлар¸ оддий халқ назарида¸ театрлашган томошадан ўзга нарса бўлмай қолган.

Ўзбекистон Конституциясининг 90-моддаси бир шахснинг икки муддатдан ортиқ президентликка сайланишини тақиқлаганига қарамай¸ Ислом Каримов 1991 йилдан бери мамлакатнинг ягона президенти бўлиб қолмоқда.

29 мартга белгиланган навбатдаги сайловда ҳам конституцияга зид равишда яна номзоди кўрсатилган Каримовнинг ғолиб деб топилиши кутилмоқда.

Ҳақиқий сайлов ўтказиш имкони йўқ бир шароитда хориждаги айрим ўзбек фаоллари ўзбекистонликлар¸ хусусан¸ хорижда меҳнат қилаëтган миллионлаб ўзбекистонликлар орасида муқобил электрон сайлов ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Сиз бу таклифни қўллайсизми?

Шахсиятингизни очиқ кўрсатган ҳолда¸ муқобил электрон сайловларда овоз берасизми?

Душанба куни Тошкент вақти билан кечки соат 7 да бошланадиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

26 январь оқшомги соат 7 дан 8 га қадар OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли суҳбатга қўшилинг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG