Линклар

Ўшда террорчиликда гумонланган олти киши қўлга олинди


Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўтган ҳафта Ўш шаҳрида ўтказилган операция натижасида террорчиликда гумонланган олти киши ва қурол аслахалар қўлга олинганини эълон қилди.

Душанба куни эълон қилинган баёнотга кўра, амалиёт 20 январь куни бошланган. Давлат қўмитаси баёнотида айтилишича, қўлга олинган олти кишининг тўрт нафари “Суриядаги халқаро террорчилик ташкилоти лагерларида тайёргарликдан ўтган”. Қўлга олинганлар қуролли босқинларни амалга оширганликда ҳам гумон қилинмоқда.

Гумонланувчилар уйларида ўтказилган тинтув натижасида битта автомат, 1700 дона ўқ, бир нечта тўппонча ва бошқа турдаги қурол топилгани айтилмоқда.

Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида Афғонистондан хориж қўшинлари чиқаётгани боис диний экстримиз авж олиши тўғрисида хавотирлар кучаймоқда. Сурия ва Ироқдаги Исломий Давлат экстремист гуруҳи сафларида курашаётган марказий-осиёликлар сони кўпайиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG