Линклар

Британия элчихонаси Ўзбекистонга ҳарбий машиналар тақдим қилинаётгани тўғрисидаги хабарни инкор қилди


Буюк Британиянинг Тошкнетдаги элчихонаси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун 3 минг дона транспорт воситаси тақдим этилгани тўғрисидаги хабарни инкор қилди.

Элчихона тарқатган хабарномада айтилишича, 23 январь куни Тошкентдаги матбуот анжуманида Британия элчиси Жорж Эдгар айтган сўзлар нотўғри талқин қилинган. Элчи Эдгар жарналистлар билан мулоқоти чоғида Ўзбекистон билан Британия ўртасида турли соҳаларда эришилган ютуқлар ҳақида гапирган, дейилади хабарда.

Матбуот анжуманида иштирок этган интернет нашрларидан бири Британия жами 700 минг АҚШ долларига тенг уч минг дона транспорт воситасини тақдим қилишни режалаётгани ҳақида маълум қилди. Элчининг журналистлар билан ўзаро суҳбатда айтгани иддао қилинаётган сўзларига таяниб, берилган хабарни бошқа нашрлар ҳам кўчириб босган.

Британия элчихонаси матбуот хизматининг билдиришича, “элчи Эдгар матбуот анжуманида ҳам, журналистлар билан ўзаро суҳбатда ҳам Британия томонининг Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қўшмча ҳарбий техника, ускуналар ёки бошқа мулк, жумладан, 3000 транспорт воситасини тақдим қилиши ҳақида гапирмаган”. Бу хабар ҳақиқатга мос эмас, дея хулоса қилинади хабарномада.

XS
SM
MD
LG