Линклар

Ўзбекистонда мева-сабзавот экспортини кўпайтириш учун лойиҳалар амалга оширилади


Ўзбекистонда келаси тўрт йил давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш мақсадида 391 сармоявий лойиҳа амалга оширилади.

Ўзбекистон нашрларининг хабар беришича, лойиҳалар доирасида 1 миллион 300 минг тонна маҳсулотни сақлаш имкониятига эга бўлган 2 мингдан ортиқ музхона омбор барпо этилади. Бир вақтнинг ўзида логистика тармоғи ҳам ривожлантирилади.

Ўзбекистон ҳукуматининг билдиришича, 2015-2019 йилга мўлжалланган мазкур лойиҳани амалга ошириш ортидан мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкамланади ва экспорт миқдори кўпаяди.

XS
SM
MD
LG