Линклар

ЕКПА рус қамоғида сақланаётган украин учувчисининг даҳлсизлик мақомини тасдиқлади


Украинада 26 январь куни Савченко ҳимоясига ўтказилган митингдан бир лавҳа.

Украинада 26 январь куни Савченко ҳимоясига ўтказилган митингдан бир лавҳа.

Европа Кенгаши парламент ассамблеяси Россия қамоқхонасида сақланаётган украиналик учувчи Надежда Савченконинг халқаро даҳлсизлик мақомини тасдиқлади.

Надежда Савченко Украина Олий Радасининг Европа Кенгаши парламент ассамблеяси – ЕКПАдаги вакили мақомидан маҳрум қилинмагани сабабли 26 январда унинг ҳалқаро даҳлсизликка эгалиги билдирилди.

Украиналик учувчи Луганскда россиялик икки журналист ўлимида айбланиб қамоқда саыланмоыда. Надежда Савченко ўзига билдирилган айбловни рад этмоқда ва уни россияпараст исёнчилар ўғирлаб, Россияга олиб келганларини айтмоқда. Савченко қамоқда 45 кундан бери очлик эълон қилган.

Европа кенгаши Москвани Надежда Савченконинг халқаро даҳлсизлик мақоми тасдиқлангани туфайли қамоқдан озод қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG