Линклар

Россиялик таниқли актёр "Исломий давлат" сафида ҳалок бўлгани айтилмоқда


Вадим Дорофеев.

Вадим Дорофеев.

Россиялик 31 ёшдаги таниқли актёр Вадим Дорофеев “Исломий давлат” гуруҳи сафида жанг қилаётганда ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Озодлик радиоси рус хизматининг билдиришича, 2014 йилда ислом динини қабул қилган Вадим Дорофеев бир неча ой аввал ҳеч кимга айтмасдан яширин равишда Россиядан чиқиб кетган ва “Исломий давлат” гуруҳига қўшилган.

Дорофеев Россияда машҳур бўлган бир қатор сериалларда ва кинофильмларда суратга тушган. У Сурияга кетишдан олдин охирги марта “Балабол” сериалида рол ижро этган эди.

Дорофеевнинг 24 ёшли хотини Елена эрининг бедарак кетганидан ташвишга тушган ва кейинроқ Дорофеевнинг Сурияда эканини маълум қилгани ҳақида “Комсомольская правда” газетаси 25 январда хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG