Линклар

logo-print

Россия кредит рейтинги энг паст кўрсаткичда баҳоланди


Сергей Ёлкиннинг рубль қадри тушаётганига оид карикатураси.

Сергей Ёлкиннинг рубль қадри тушаётганига оид карикатураси.

Standard & Poor’s рейтинг агентлиги 26 январь куни Россиянинг кредит рейтингини энг паст даражадаги ВВ+ кўрсаткичида баҳолади.

Агентликнинг билдиришича, бундан буён ҳам Россия кредит рейтинги салбий кўрсаткичда давом этаверади. Бундан олдинги тўққиз ой давомида агентлик Россия кредит рейтингини бир поғона юқорироқ бўлган ВВВ- кўрсаткичида баҳолаганди.

Янги рейтинг эълон қилинганидан сўнг рублнинг бозордаги қиймати 66 рубл 40 копейкадан 68,5-69 рублга тушиб кетди. Айни пайтда рубль расмий курсдан 5 рубль қимматга сотилаётгани айтилмоқда.

Москва Қримни аннекция қилиши ортидан Ғарб санкцияларининг жорий этилиши ва нефть нархининг тушиб кетиши оқибатида Россия иқтисодиёти инқироз ҳолатига келмоқда.

XS
SM
MD
LG