Линклар

logo-print

БМТ: Мариуполга қилинган ҳужум ҳарбий жиноят ҳисобланиши мумкин


Мариуполда ҳалок бўлганлардан бири Александр Демьяненкони дафн қилиш маросими.

Мариуполда ҳалок бўлганлардан бири Александр Демьяненкони дафн қилиш маросими.

Ўтган якшанба куни Мариуполга қилинган ракета ҳужуми ҳарбий жиноят ҳисобланиши мумкин. Бу ҳақда душанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг махсус йиғинида БМТ Бош котиби ўринбосари Жеффри Фельтман билдирди.

Фельтман Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти мутахассислари ракета ҳужуми россияпараст исёнчилар позициясидан туриб уюштирилгани аниқлаганини айтди.

"Биз айбдорлар адолатли судловга топширилиши ва жазога тортилишини аниқ талаб қилишимиз керак. Биз Россия ҳукуматини ўз таъсиридан фойдаланган ҳолда исёнчиларни душманлик ҳаракатидан тийилишга чақиришга даъват этамиз”, деди Фельтман.

БМТдаги Россия элчиси Виталий Чуркин Киевни Украина шарқидаги исёнчилар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишдан бош тортаётганликда айблади. Бунга жавобан АҚШ элчиси Саманта Пауэр “Москва халқаро ҳамжамиятни аҳмоқ деб ҳисоблашни тўхтатсин ва зўравонлик учун масъулиятни украин томонига юклашни бас қилсин”, деб билдирди.

АҚШ элчиси исёнчилар лидери Александр Захарченко Мариуполга ҳужум уюштирилишини эълон қилингани ва бу ҳужум “Москвада тайёрлангани”ни иддао қилди.

“Ҳужум Россия томонидан тайёрланган ва молиялаштирилаётган айримачилар томонидан уюштирилмоқда. Айримачилар Россия танклари ва ракеталарини ишлатмоқда ҳамда Россия қуролли кучлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда”, деди Саманта Пауэр.

Мариуполда 30 одамнинг ўлими, 100 га яқин кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган ракета ҳужумлари ортидан 25 январь Украинада миллий мотам куни, деб эълон қилинди. Президент Порошенко Мариуполдаги ҳужумни “инсониятга қарши жиноят” сифатида баҳолаган эди.

XS
SM
MD
LG