Линклар

Лондонда Литвиненко ўлими бўйича маҳкама эшитувлари қайта бошланмоқда


Россия хавфсизлик ҳизматларининг Британияга қочиб ўтган собиқ ходими Александр Литвиненко ўлими юзасидан навбатдаги маҳкама эшитувлари бугун Лондонда қайта бошланмоқда.

Литвиненко 2006 йилда полоний ридиоактив моддаси билан заҳарлаб ўлдирилган эди.

Жамоатчилик учун очиқ тартибда ўтаётган маҳкама эшитувлар ўн кун давом этади.

Эшитувлар арафасида Британияда чиқадиган The Telegraph газетаси АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги Александр Литвиненко ўлимида гумонланаётган асосий шахслар ўртасидаги ёзишмани қўлга киритгани ва Литвиненко ўлимига Россия ҳукумати алоқадорлигини тасдиқловчи фактларни Британия ҳукуматига тақдим этгани ҳақда хабар қилган эди.

Cобиқ КГБ зобити ва ишбилармон Андрей Луговой асосий заҳарловчи шахс деб кўрилмоқда.

Андрей Луговойнинг ўзи Александр Литвиненко ўлимига алоқадорлигини рад этиб келмоқда.

Ўлимидан олдин Литвиненко заҳарланишида Россия президенти Владимир Путини айблаганди.

XS
SM
MD
LG