Линклар

27 январь куни Бокунинг Сабойил тумани суди таниқли озарбайжонлик журналист Ҳадича Исмоилованинг ҳибс муддатини яна икки ойга узайтирди.

Исмоилованинг ҳибс муддати 5 февраль куни тугаши керак эди.

Озарбайжон президенти оиласи бизнеси ҳақидаги мақолалари билан танилган Исмоилова ўзини ўзи ўлдирмоқчи бўлган озарбайжонлик журналист Тўрали Мустафоев иши бўйича гумонланиб, 5 декабрь куни икки ойга ҳибсга олинган эди.

Кузатувчилар ва ҳуқуқ фаоллари бир қанча халқаро мукофотлар соҳиби бўлган Исмоилованинг қамоққа олиниши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ, демоқдалар.

Ҳадича Исмоилова Озодлик радиосининг Озарий ҳизмати билан ҳам ҳамкорлик қилиб келган.

Декабрь ойи оҳирларида Озодлик радиосининг Бокудаги бюроси хавфсизлик ходимлари рейдлари ортидан ёпилган эди.

Ўтган ойдаги рейддан бери Озодликнинг амалдаги ва собиқ мухбирларидан 20 нафардан ортиғи сўроққа чақиртирилди.

XS
SM
MD
LG