Линклар

27 январ Холокост қурбонлари хотираси куни. Етмиш йил аввал, 1945 йилнинг 27 январ куни Совет қўшинлари Германия фашистларининг Полшадаги Освенцим ўлим лагеридан маҳбусларни озод қилган эди.

Полшанинг Биркенау шаҳарчасида бугун бўлаётган Холокост қурбонларини хотирлаш маросимида Освенцимнинг уч юзга яқин тирик қолган собиқ тутқунлари ҳамда 42 мамлакатдан вакиллар қатнашмоқда.

Шунингдек, Холокост қурбонларини хотирлаш маросимлари марказий Европанинг бир қатор мамлакатлари ва Исроилда ҳам бўлмоқда.

1940-45 йиллар давомида фашистлар қўлидан 6 миллион яҳудий ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG