Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:46

GM Uzbekistan Россияда сотиладиган автомобиллари нархини 30 фоизга кўтарди


Андижондаги GM Uzbekistan қўшма корхонаси Россияда сотиладиган автомобиллари нархини ўттиз фоизгача кўтарди.

Шу пайтгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар Россия бозорида нисбатан арзон ва ҳаридоргир ҳисобланиб келинган.

Эндиликда, Daewoo Gentra автомобилининг бошланғич нархи 625 минг рубл, Matiz 396 минг рубл, Nexia 450 минг рублни ташкил этмоқда.

Сўнгги ойларда Россияда рубль қадри тушиб кетиши ортидан кўплаб ширкатлар ўз махсулотлари нархини кўтарди.

Ҳозирда бир АҚШ доллари Россияда 66 рублга тенгдир. Яъни рубл сўнгги тўрт ой ичида қарийб икки баравар қадрсизланди.

XS
SM
MD
LG