Линклар

logo-print

Ўзбекистон тарихидаги илк демократик халқ ҳаракати бўлган Бирлик асосчи ва етакчиларидан бири¸ машҳур зиëлилар сулоласи намояндаси Бекжон Тошмуҳаммедов 27 январь куни 80 ëшга кирди. Ўзбекистонда нафақат биофизика фанига асос солган етук олим¸ балки халқ ва миллат равнақи учун курашган сиëсий арбоб сифатида танилган Бекжон домлани унинг маслакдошлари Озодлик орқали қутладилар.

Бекжон Тошмуҳаммедов ўзбек халқи тарихида ëрқин из қолдирган машҳур ойдинлар сулоласининг машҳур намояндаси.

Ëзувчи Ойбекнинг иккинчи ўғли бўлган Бекжон Тошмуҳаммедовнинг бобоси Саидносир Миржалилов Туркистонда илк жадид мактаби очган тараққийпарвар бойлардан бири бўлган. Ўз сармоясининг каттагина қисмини Туркистон мустақиллиги ва тараққиëти учун сарфлаган Миржалилов 1937 йилда Сталин қатағони даврида Чўлпон¸ Фитрат ва Қодирий каби машҳур миллатпарварлар қатори отиб ўлдирилган.

“Илмга ташналик¸ миллат ва халқ тақдири учун куюниш ва ўз халқини тараққий этган миллатлар сафида кўриш истаги Бек Ойбековичга генлардан ўтган мерос”¸ дейди Бекжон Тошмуҳаммедовнинг 80 йиллик таваллуд кунида Озодлик суҳбатлашган ўзбек зиëлилари.

Таниқли композитор¸ Бекжон Тошмуҳаммедов маслакдошларидан бири Зоҳид Ҳақназаров гапиради:

Таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева Бекжон Тошмуҳаммедов 80 ëшни қаршилаган кунда миллатпарвар олимнинг халқ олдидаги хизматларига юксак баҳо берди:

Таниқли олим ва сиëсий фаол Бекжон Тошмуҳаммедов 80 ëшга тўлган кунда олимнинг ўзига сим қоқиб¸ у кишининг халқ ва илм олдидаги хизматларини таниганлар табригини етказдик ва Бекжон домланинг ўзини қисқа суҳбатга тортдик:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG