Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:31

“Биров билан бировнинг иши йўқ Ўзбекистонда ҳамма бир-бирини қўллайди”


Қандай қилиб биров билан бировнинг иши йўқ мамлакатда ҳамма бир-бирини қўллаши мумкин? Ҳа, шунақаси ҳам бўлар экан. Бу зиддият замиридаги мантиқни тушунмоқчи бўлсангиз, OzodNazarнинг янги эксперти – Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг собиқ юристи, тошкентлик ҳуқуқшунос Гулнора Оқилова билан суҳбатни тингланг.

Бугунги эшиттиришда тилга олинган мавзулар:

Ўзбекистонда пенсия ёши ўзгарадими? (Бу масалага Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ўзининг махсус баёноти билан бугун аниқлик киритди)

Ўзбекнинг боласига нима жин урди? (Ўз акасидан туғиб қўйган гурланлик 12 яшар қизалоқ билан боғлиқ фожеани гаплашдик)

Экспертимиз президентликка номзодларнинг қай бири учун ўз имзосини берган бўлар эди? (Шу кунларда Ўзбекистонда имзо йиғиш жараёни давом этмоқда)

Ҳуқуқшунос Гулнора Оқилованинг OzodNazarини тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:52 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG