Линклар

Покистон-Афғонистон чегараси яқинида жойлашган Шимолий Вазиристон минтақасида ҳаво зарбаларидан 76 нафар жанггари ўлдирилган. Бу ҳақда билдирган Покистон расмийларига кўра,27 январь кунги ҳаво зарбаларидан ўлганлар орасида чет элликлар ҳам бўлган.

Покистон армияси Шимолий Вазиристонда маҳаллий толиблар ва бошқа жанггари гуруҳларга қарши ўтган йилнинг июнь ойидан буён ҳарбий амалиётлар ўтказиб келади. Ҳаво зарбалари, тўп ва миномётлардан ўққа тутиш ҳамда пиёда қўшинларни сафарбар этиш дохил бу амалиётларда, Покистон расмийлари иддаосича, 1800 дан зиёд жанггари ўлдирилган. Аммо бу маълумотни айни дамда мустақил манбалар орқали тасдиқлатишнинг имкони йўқ.

Расмий Исломобод маҳаллий толибларга қарши амалиётларни исломий жанггариларнинг Пешовардаги мактабга қилган ҳужумидан сўнг кучайтирган. Ўтган йилнинг 16 декабрида амалга оширилган бу ҳужум оқибатида 150 дан зиёд киши нобуд бўлган. Қурбонларнинг аксариятини мактаб ўқувчилари ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG