Линклар

logo-print

27 январь куни Косовода албанларни таҳқирлаганликда айбланаётган серб вазири истеъфосини талаб қилиб чиққан минглаб намойишчининг полиция билан тўқнашуви оқибатида ўнлаган одам тан жароҳати олди.

Приштина марказидаги ҳукумат уйи олдида йиғилган норозиларни тарқатиш учун полиция кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади.

Бу намойиш бош вазир Исо Мустафо кабинетидаги серб миллатига мансуб уч вазирдан бири – меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Александр Аблановичнинг ишдан олиниши талаб қилинган норозилик тадбирларининг охиргисидир.

Ябланович бир гуруҳ албанлар Православ Рождествосини нишонламоқчи бўлган серб зиёратчиларини Косово ғарбидаги монастирга киритмаганидан кейин уларни “ёввойилар” деб атагани учун омма ғазабига дучор бўлганди.

Зиёратчиларни монастирга киритмаган албанлар улар орасида уруш жиноятчилари бўлганини иддао қилганлар. Кейинроқ Ябланович ўз сўзлари учун кечирим сўраган.

XS
SM
MD
LG