Линклар

Apple ширкати iPhone 6 телефонлари сотилишидан рекорд даражада фойда кўрган


Apple ширкати янги iPhone 6 телефонлари ҳисобидан рекорд даражада даромад кўрганини билдирди.

Ўтган йилнинг сўнгги чорагида ширкат даромади 18 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган.

Даромаддаги бундай рекорд ўсиш iPhone 6 телефонлари сотувга чиқарилганидан сўнг рўй берган.

Apple ширкатига кўра, ўтган йилнинг сўнгги уч ойида дунёда 74,5 миллион дона iPhone 6 телефонлари сотилган.

Бу ҳақдаги молиявий ҳисобот жамоатчиликка эълон қилингач Apple акциялари беш фоизга ошди.

Айни пайтда Apple ширкатининг Apple Watch дея аталувчи ақилли соатлари апрель ойидан сотувга чиқарилиши кутиляпти.

Унинг бошланғич нархи 349 доллар бўлиши айтилмоқда. Лекин, Apple Watch соатининг техник имкониятлари ҳақида ҳозирча кўп нарса маълум эмас.

XS
SM
MD
LG