Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:50

Ўзбекистонда ўтган йили 55 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган


Ўзбекистонда ўтган йилда 55 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Электр ишлаб чиқариш ҳажми мамлакатда ундан аввалги йилдагига қараганда 3 фоизга ошган.

2013 йилда Ўзбекистонда 53,2 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Бу ҳақдаги маълумотни “Ўзбекэнерго” ширкати сешанба куни эълон қилди.

Ширкат расмийлари Ўзбекистоннинг электр энергиясини ишлаб чиқариш салоҳияти йилига 56-57 миллиард киловатт/соатни ташкил этишини айтишмоқда.

Лекин, мамлакат ўз аҳолисининг электр энергиясига бўлган эхтиёжини қондиролмаяпти.

Ўзбекистоннинг аксар вилоятларида электр таъминотида узилишлар одатий холга айланган.

Қишлоқ жойларида аксар аҳоли электр йўқлигидан азият чекмоқда.

"Ўзбекэнерго" расмийлари электр таъминотидаги узилишлар борасида изоҳ бермай келади.

XS
SM
MD
LG