Линклар

"Исломий давлат" яна бир японияликни ўлдириш билан пўписа қилмоқда


“Исломий давлат” жанггарилари гаровдаги яна бир японияликни ўлдириш билан пўписа қилмоқда.

Улар гаровдаги япониялик журналист Кэндзи Гото жонини сақлаб қолиш учун Иордания қамоқхонасида ушлаб турилаётган ироқлик махбуса Сожида ар-Ришовийни озод этишни талаб этмоқда.

Ришовий 60 одам ўлимига сабаб бўлган 2005 йилги террорчилик ҳужумларида айбланиб, ўлимга ҳукм этилган эди.

“Исломий давлат” Интернетда тарқатган видеороликда, агар Ришовий 24 соат ичида озод қилинмаса Гото боши танасидан жудо қилинишини билдирди.

25 январь куни исломчилар гаровдаги бошқа бир япониялик Харуну Юкавуни ўлдирганликларини билдиришганди.

"Исломий давлат" улар жони учун Япония ҳукуматидан 200 миллион доллар талаб этишганди.

Япония бош вазири Синдзо Абэ "Исломий давлат" эълон қилган видеони "жирканч", дея атади.

Абэ Иорданияни Готони тезроқ озод этиш йўлида ҳамкорлик қилишга чақирган.

XS
SM
MD
LG