Линклар

Ўзбекистон Либерал демократик партияси президентлик сайловига номзоди кўрсатилган амалдаги президент Ислом Каримов фойдасига 1 миллион имзо тўпланганини хабар қилди.

Айни пайтда имзо тўплаш жараёни корхоналарда, таълим даргоҳларида, маҳаллаларда давом эттирилмоқда.

Озодлик манбалари президентликка номзодларни қўллаб-қувватлаш варақасига имзо йиғиш Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ихтиёрий-мажбурий тарзда ўтказилаётганини айтмоқда.

Навоий кон-металлургия комбинатининг ишчилари 28 январь куни Озодлик радиосига Ислом Каримовни мамлакат президентлигига номзод сифатида кўрсатиш ҳақидаги варақага имзо қўйишга мажбурланаётганликларини билдирган. Ишчиларнинг айтишларича, имзо қўйишни истамаган шахсларга ишдан ҳайдалиш билан таҳдид қилинаяпти.

Ислом Каримов номзоди 15 январь куни Либерал демократлар партияси томонидан кўрсатилган эди.

Ўзбекистонда президентлик сайлови 29 мартда ўтказилади.

XS
SM
MD
LG