Линклар

Виртуал сайлов комиссияси Ислом Каримов устидан прокуратурага шикоят қилди


Ислом Каримовдан ташқари президент сайловида яна уч номзоднинг иштирок этиши кутилмоқда.

Ислом Каримовдан ташқари президент сайловида яна уч номзоднинг иштирок этиши кутилмоқда.

Муҳожиратдаги ўзбекистонлик диссидентлар ташаббуси билан тузилган Виртуал сайлов комиссияси Ўзбекистон Бош прокуратурасини “фуқаро Каримов Ислом Абдуғаниевич” ва унинг номзодини президентликка илгари сурган Либерал-демократик партия устидан жиноят иши қўзғатишга чақирди.

Виртуал сайлов комиссиясига кўра, Ислом Каримов ва Либерал-демократик партия Ўзбекистон конституциясининг 90-моддасини бузмоқда ва бунинг учун жавобгарликка тортилиши керак.

Ўзбекистонда жорий йил 29 март куни ўтказиладиган президент сайловига Интернетда муқобил сайлов ўтказиш мақсадида илгари сурилган ташаббус иштирокчилари конституция 90-моддасига асосланган ҳолда амалдаги президент Ислом Каримовни виртуал сайловга номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортишларини ҳам эълон қилишди.

“Виртуал сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Асосий Қонуни 90-моддасига асосланган ҳолда, Ислом Каримовни аксилконституциявий тўртинчи муддатга рўйхатга олишни мутлақ рад этади”, дейилади 29 январь куни эълон қилинган пресс-релизда.

Конституция 90-моддасида “Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”, деб кўрстилган.

Ўзбекистонда навбатдаги президент сайлови 2015 йтл 29 март кунига белгиланган. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан номзоди илгари сурилган Ислом Каримов ҳақиқатан тўртинчи муддатга сайланиши мумкин. Лекин Ўзбекистон расмийлари буни конституцияга ўзгартишлар киритилгани билан изоҳлаб келади.

Каримовдан ташқари президент сайловида яна уч номзоднинг иштирок этиши кутилмоқда. Булар Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзоди Ҳотамжон Кетмонов, “Адолат” социал-демократик партияси номзоди Наримон Умаров ва “Миллий тикланиш” демократик партияси номзоди Акмал Саидовлардир.

Виртуал сайлов комиссияси бу уч номзоднинг Интернетдаги сайловда номзод сифатида рўйхатга олинишини айтмоқдалар.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси тўрт номзоддан бирортасини рўйхатга олганича йўқ. Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб президентликка номзодларни рўйхатга олиш учун имзолар тўпланмоқда. Айрим хабарларга кўра, имзолар сайловчиларда мажбуран тўпланмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG