Линклар

Рустам Азимов Япония Бош вазири билан учрашди


Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов.

Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов.

Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов Япония Бош вазири Синзо Абе билан учрашгани хабар қилинмоқда. UzDaily.uz агентлигининг Япония ҳукуматига таяниб хабар қилишича, Токиога сафар қилган Азимов 27 январь кунги музокаралар чоғида бош вазир Абега Ўзбекистон Презденти Ислом Каримовнинг мактубини топширган.

Хабарда музокаралар кун тартиби ёки президент Ислом Каримов йўллаган мактубга доир тафсилотлар келтирилмаган.

Япония ҳукуматига кўра, Азимовнинг Токиога ташрифи амалий аҳамиятга эга бўлмаган.

Япония ҳукумати Ўзбекистонда инфратузилмаларни яраитшлга доир амалга оширилаётган кўплаб лойиҳаларни молиялаштиради. Япония Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга юзлаб миллион доллар миқдоридаги кредит ва грантларни ажратган.

XS
SM
MD
LG