Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:47

“Қайнонам ўзбекистонликка сотиб юборган қизимни 10 йилдан бери излаяпман”


Ўзини Муҳаммадсодиқ Шаропов, деб таништирган тожикистонлик куни кеча Озодлик билан боғланиб, бундан 10 йил муқаддам 7 яшар қизини қайнонаси қўшнисининг ўзбекистонлик қариндошига қарзи эвазига бериб юборганидан, ўшандан бери қизини излаб тополмаётганидан шикоят қилди.

Сўзларига қараганда, Россия армияси сафларида контракт асосида хизмат қиладиган Шаропов қизини ҳануз тополмаганини тожикистонликларнинг Ўзбекистонга ўтиб-қайтиши қийинлиги билан ҳам изоҳлади.

Муҳаммадсодиқнинг “қизни сотиб юборган” қайнонаси билан ҳам боғландик.

Муҳаммадсодиқ Шаропов ва унинг қайнонаси Роҳила опа билан ўтказилган суҳбатларни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Воқеанинг мухтасар мазмуни будир:

Тожикистоннинг Хатлон вилояти, Қўрғонтепа шаҳрида туғилган Муҳаммадсодиқнинг ёши 45 да.

У 1994 йили уйланиб, икки фарзанд кўргач, 98 йили хотинидан ажрашади, кўп ўтмай собиқ хотинини номаълум шахслар ўлдириб кетади, ўғли билан қизи унинг – отанинг қўлида қолади.

Қизи 7 га кириб, мактабга қатнай бошлагач, уни ўғирлаб кетадилар. Ўғрининг исмини ҳам билади Муҳаммадсодиқ.

- Қизим 1 синфга 15 кун бордими-йўқми, мактабдан келаётганда Чори деган одам ўғирлаб кетган.

Ким у Чори?

Муҳаммадсодиқнинг айтишича:

- Чори қайнонамнинг ҳамсоясининг уруғи экан, хотиним ўлганида унинг маъракасига пул тополмасдан, қайнонам қўшнисидан пул олиб, ўша пул эвазига қизимни бериб юборган, яъни сотиб юборган экан.

Суҳбат давомида Муҳаммадсодиқ йиллар давомида қизини излаганини айтар экан, ҳаракатлари бесамар қолаётганини тожикистонликнинг Ўзбекистонга бориб-қайтиши мушкуллиги билан изоҳлади.

Муҳаммадсодиқ Шаропов билан суҳбатни тингланг.

Муҳаммадсодиқ Шаропов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:51 0:00
Бевосита линк

Биз Муҳаммадсодиқ Шароповнинг қайнонаси, 7 яшарлигида Қаршига ўғирлаб кетилган Муҳаррам Шаропованинг бувиси, 60 яшар Роҳила опани ҳам топдик.

Мана у киши билан ўтказилган суҳбат:

Роҳила опа билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:37 0:00
Бевосита линк

Танишганингиз воқеа бир қатор саволларни пайдо қилди.

Тожикистон билан Ўзбекистоннинг, хусусан, бу икки қўшни мамлакат ички ишлар идораларининг ўзаро алоқалари шу қадар заифлашиб кетганмики, бутун бошли бир одам ўғирлаб кетилгани тўғрисидаги шикоят юзасидан (ҳар ҳолда Муҳаммадсодиқ бир неча бор маҳаллий милицияга шикоят қилганини айтди) икки қўшни мамлакат идоралари ўртасида алоқа ўрнатилмаса, қизни топиш юзасидан ҳамкорлик қилинмаса?

Тожикистонда туғилган қизча бундан 10 йил олдин, 7 яшар чоғида қандай қилиб Ўзбекистонда легаллашди? Ахир у мактабга бориши, дўхтирга бориши, яшаётган оиласи билан боғлиқ маълумотномаларда акс этиши керакку?!

Озодлик Муҳаррам Шароповани излаб топишга ҳаракат қилади ва имкони бўлиши биланоқ бу мавзуга яна қайтади.

XS
SM
MD
LG