Линклар

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Тергов бош бошқармаси автомашиналар савдосидаги ноқулайликлардан фойдаланган ҳолда товламачилик билан шуғулланган беш кишига нисбатан жиноят иши очди.

Podrobno.uz нашрининг хабар беришича, мазкур шахслар одамларга навбатсиз ва автосалонларда белгиланган нархларда автомобил олиб беришни ваъда қилган ҳолда катта миқдордаги пулларни олишган ҳамда ўзлаштириб юборган.

Тошкентда жиноий фаолият билан шуғулланган мазкур гуруҳ милиция томонидан қўлга олинган.

Ўзбекистонда автомобил сотиб олиш учун бир йилга яқин навбатда туриш, автосалон эгаларига пора бериш кераклиги айтилиб келинади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналарни долларда сотилиши ҳам аҳолига ноқулайликлар яратиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG