Линклар

Наврўз арафасида миллий Uzmobile уяли алоқа хизмати иш бошлаши айтилмоқда


Наврўз байрами арафасида Ўзбекистонда миллий уяли алоқа оператори -Uzmobile иш бошлайди.

“Ўзтелеком” раҳбари Абдурашит Абдумўминов бу ҳақда 2014 йил якунларига бағишланган йиғилишда маълум қилган.

GSM форматида иш олиб борадиган Uzmobile тармоғи 2015 йилнинг иккинчи ярмида Тошкент ва Тошкент вилоятини тўла қоплаши назарда тутилган. 2017 йилгача эса мазкур тармоқ мамлакатнинг барча аҳоли пунктларига етиб боради.

Мазкур тармоқ 8 миллион одамга хизмат кўрсатиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG