Линклар

2016 йилда Тошкент ва Бухоро ўртасида тез юрар поезд қатнай бошлайди


Afrosiyob тез юрар поезди

Afrosiyob тез юрар поезди

Тошкент ва Бухоро ўртасида тез юрар поезд 2016 йилдан бошлаб қатновга қўйилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати бош инженери Шерзод Исматуллаевнинг бугун ўзбек матбуотига хабар беришича, тез юрар поезд Тошкент-Бухоро йўналишидаги қатнов вақтини икки баробарга қисқартиради. Оддий поездлар Тошкентдан Бухорога 7-8 соатда етиб борса, тез юрар поезд йўловчиларни 3,5 соатда манзилига етказади.

Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича тез юрар поездни ишга тушириш бўйича ишлар бир ҳафта аввал бошланган. Айни пайтда бу ишга 400 ишчи жалб қилинган. Лойиҳанинг қиймати 400 миллион долларни ташкил қилади.

Бугунги кунда Тошкент ва Самарқанд ўртасида Afrosiyob тез юрар поезди қатнамоқда. Мазкур поезд 344 километр масофани 2 соатда босиб ўтаётир. Поезднинг максимал тезлиги соатига 250 километрни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG