Линклар

Немис элчиси Термиз базаси ижараси муддати узайтирилганини тасдиқлади


Айрим хабарларга кўра, 2002 йилдан бери Берлин Термиз базси учун 120 миллион евродан ортиқ ҳақ тўлаган.

Айрим хабарларга кўра, 2002 йилдан бери Берлин Термиз базси учун 120 миллион евродан ортиқ ҳақ тўлаган.

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхарт Ҳёфер-Виссинг Термиздаги немис ҳарбий базаси фаолиятини давом эттиришини тасдиқлади. Немис элчиси бу ҳақда 30 январь куни Подробно.уз нашрига берган интервьюсида билдирди.

Интернет нашри Германия элчисининг “халқаро коалиция кучларининг Афғонистонга киритилиши билан бошланган ҳамкорлигини узайтириш бўйича келишиб олдик. Бу ишни давом эттирмоқдамиз”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Озодлик ўтган йилнинг октябрида Германия мудофаа вазирлигидаги манбасига таяниб, Тошкент ва Берлин Термиз ҳаво базасидан фойдаланиш муддатини узайтиришга доир келишувни имзолаганини хабар қилган эди.

Лекин иккала мамлакат расмийлари бу хабарни изоҳламай келаётган эди.

Шу ой бошроғида эса, немис матбуоти Германия ҳукумати “дунёдаги энг мустабид диктатуралардан бири билан ҳамкорликни исботловчи келишувни сир сақламоқда”, дея хабар қилди.

Тошкентдаги немис элчиси Ҳёфер-Виссинг Подробно.узга берган интервьюсида Термиз базаси ижараси учун Ўзбекистонга қанча ҳақ тўланишини очиқламади.

Айрим хабарларга кўра, 2002 йилдан бери Берлин Термиз базси учун 120 миллион евродан ортиқ ҳақ тўлаган.

НАТОнинг Афғонистондаги Халқаро хавфсизликни таъминлаш кучлари миссияси 2014 йилнинг охирида тугаши ортидан 2015 йилдан бошланган “Қатъий ёрдам” (Resolute Support) номли миссия доирасида НАТО давлатларидан 12,5 минг ҳарбий, жумладан 850 нафар немис қўшини иштирок этиши хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG