Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:25

OzodlikOnline: Биометрик паспорт олиш қанчага тушмоқда?


Паспорт столи олдидаги навбатлар одатий ҳолга айланган.
Паспорт столи олдидаги навбатлар одатий ҳолга айланган.

Тошкент ҳукуматининг 2015 йил охирига қадар ҳаммани биометрик паспортга ўтказиш режаси хорижда ишлаб¸ ватандаги оиласига молиявий ëрдам бериб келаëтган миллионлаб ўзбекистонликларни танг ҳолда қолдирди. Олти ойга қадар чўзилаëтган паспорт алмаштириш жараëни кўпчиликни боши берк кўчага киритиб¸ ҳатто Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечишгача мажбурламоқда. Душанба Тошкент вақти билан кечки соат 7 да бошланадиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Озодликка мурожаат қилаëтган хориждаги аксар ўзбекистонликларни қийнаëтган саволлар:

- биометрик паспорт олиш учун Ўзбекистонга боришим керакми ëки хориждаги ўзбек элчихоналари менга паспорт берадими?

- бориш керак бўлса¸ паспортни қанчада оламан?

- бу жараëнни пора бермай¸ расмийлар эшигида сарғаймай қонунан тезлаштириш йўли борми?

- мабодо йил охирига қадар биометрик паспорт олиш учун Ўзбекистонга бора олмаса¸ нима бўлади¸ деган мазмундадир.

Россиядаги мардикордан қадар Ғарб ширкатларида ишлаëтган малакали мутахассисларга қадар айни кунларда шу саволга аниқ жавоб изламоқда.

Айни пайтда¸ бу саволларнинг кўпига аниқ жавобнинг ўзи йўқ.

Ўзбекистон президентининг 2011 йил 5 январда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга мувофиқ¸ мамлакатнинг нобиометрик паспортининг амал муддати жорий йилнинг 31 декабри куни тугайди.

Айни пайтда¸ Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ўтган йилнинг 1 июлидан ўзбекистонликларнинг чет элга эски русумдаги паспорт билан чиқиши тақиқланди ва шундан сўнг мамлакатда биометрик паспорт олиш учун чанакам ажиотаж бошланиб кетди.

Аксарияти хорижда ишлаб оила боқаëтган вояга етган ўзбекистонликлар мамлакатдан тезроқ чиқиб кетиш учун биометрик паспортга мурожаат қилиши ортидан янги паспорт тайëрлашга масъул Давлат персонификация маркази биометрик паспорт етказиб бера олмай қолди. Оқибатда¸ юз минглаб ўзбекистонликлар паспорт инқирозига йўлиқди ва бу инқироз 2015 йилда янада кучайиб бормоқда.

OzodlikOnline: Биометрик паспорт олиш қанчага тушмоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:08 0:00
Бевосита линк

Озодликка мурожаат қилаëтган ўзбекистонликлар паспорт бўлимларида биометрик маълумотларни олиш учун расман навбатга июль ойига ëзишаëтганини билдиришмоқда.

Бундай ажиотажнинг эса¸ яна мазкур жараëнни ташкиллаштириб¸ уни бошқараëтган тизимлар яратган улкан коррупция машинасини мойлаëтгани тахмин қилинмоқда.

Сизнингча¸ биометрик паспорт алмаштириш билан боғлиқ жорий инқироз яхши ўйланмай қилинган ҳаракат оқибатида туғилдими ëки бу бўҳрон атайин уюштирилмоқдами?

Атайин бўлса¸ кимлар томонидан нима мақсадда уюштирилмоқда?

Шахсан Сиз бу жараëндан қандай ўтдингиз ëки ўтмоқчисиз?

Шахсан Сиз учун паспорт алмаштириш жараëни қанчага чўзилди ва қанчага тушди?

Душанба¸ 2 февраль куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 да бошланадиган бир соатлик жонли дастурда шу ҳақдаги мулоҳазаларингиз билан иштирок этинг.

Мулоқотга қўшилиш учун OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзилларига телефон қилинг.

OzodlikOnline жонли мулоқоти давомида Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов биометрик паспорт олиш жараëнида кузатилаëтган қонунбузарликлар¸ хусусан¸ коррупция ҳақида ўзига мурожаат қилишни тавсия этди.

Суръат Икромовга Skype орқали surat.ikramov1 манзилига боғланиш¸ ëки suratikramov@gmail.com электрон почта манзилига хат ëзиш орқали ўз мурожаат ва шикоятингизни йўллашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG