Линклар

logo-print

Ўзбекистон Хитойдан HQ-9 зенит-ракета комплексларини сотиб олган


Хитой Ўзбекистон ва Туркманистонга HQ-9 зенит-ракета комплексларини етказиб берган.

Бу ҳақда Хитойда чиқадиган “Хуанцю шибао” нашри хабар қилди.

Хитой қандай шартлар асосида ракета комплексларини Ўзбекистонга етказгани маълум эмас.

Аввалроқ Ўзбекистон Хитойдан Chengdu Aircraft Industry Corporation корхонасида ишлаб чиқарилган кичик ҳажмдаги Pterodactyl (Yilong-1) русумли учувчисиз бошқариладиган аппаратни қабул қилиб олгани хабар қилинганди.

Марказий Осиёдаги мамлакатлар ҳукуматлари Афғонистондан НАТО қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан кейин минтақада хавфсизликка қатор таҳдидлар юзага келиши эҳтимолидан хавотир билдириб келадилар.

XS
SM
MD
LG