Линклар

logo-print

Ўзбекистондаги йирик уяли телефон операторларидан бири ҳисобланган Beeline Умра пайти Саудия Арабистонига сафар қиладиган мижозларига роуминг тарифларини арзонлатишини маълум қилди.

Beeline бу борада Саудия Арабистонидаги роуминг ҳамкори бўлган Zain SA (Mobile Telecommunication Company Saudi Arabia) ширкати билан келишган.

Айни келишувга мувофиқ, 6 февралдан 29 майгача бўлган давр ичида Саудия Арабистонига борадиган Beeline мижозлари учун қўнғироқлар нархи минутига 1.50 АҚШ долларни, SMS эса 0.30 центни ташкил этади.

Бу одатий нархдан қарийб икки баравар арзондир.

XS
SM
MD
LG