Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:44

Беларусда уч ўзбекистонлик автоҳалокат қурбони бўлди


Беларусда уч ўзбекистонлик автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди.

29 январь куни рўй берган ушбу ходиса ҳақида Беларус Давлат тергов қўмитаси маълум қилди.

Тахминларга кўра, Беларус жануб шарқидаги Могилев-Гомель автомобил йўлида беш киши ўтирган Opel машинаси ҳайдовчиси назоратни бой берган.

Оқибатда уч киши ҳалок бўлди, қолгани жарохат олди.

Ҳалок бўлганлар 35, 38, 40 ёшдаги ўзбек фуқаролари экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG