Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:45

Ўзбекистонлик боксчилар халқаро мусобақада тўртта медални қўлга киритди


Бишкекдаги халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Маҳмуд Ғоипов.
Бишкекдаги халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Маҳмуд Ғоипов.

Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшўнқул Шопоков хотираси учун бокс бўйича Бишкекда ўтказилган халқаро мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари 2 та олтин, битта кумуш ва битта бронза медалга соҳиб бўлдилар.

Чунончи, 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида биринчилик учун ўзбекистонлик боксчи Маҳмуд Ғоипов мўғулистонлик Уранчимег Мўнхерердене билан рингга тушди. Жанг пайтида мўғулистонлик боксчи жароҳат олгани туфайли беллашув муддатидан олдин тўхтатилди ва Маҳмуд Ғоипов ғолиб, деб эълон қилинди.

1 февраль кунги жангдан сўнг олтин медаль соҳибига айланган Маҳмуд Ғоипов бу каби халқаро учрашувда илк бор иштирок этаётганини айтди.

- Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро турнирдан жуда ҳам хурсандман. Ҳамма жангларим ҳам қийин бўлди. Мана, кеча ярим финалда Қирғизистон билан ишладим, жуда қийин жанг бўлди. Бугун ҳам монгол билан яхшигина жанг ўтказдим. Бундан буёғига ҳам чин юракдан ҳаракат қилиб, олимпия чемпиони, жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони бўлишга ҳаракат қиламан, - деди Маҳмуд Ғоипов.

Иккинчи олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловдир. 91 килограммдан ортиқ бўлган вазн тоифасида рингга тушиб келган бу спортчининг рақиби – россиялик Ярослав Дорончиев финалда рингга чиқмагани сабабли олий соврин Баҳодир Жалоловга берилди.

Ўзбек боксчилар халқаро мусобақада 4 та медал қозонди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:32 0:00
Бевосита линк

52 килограммагача бўлган вазн тоифасида рингга чиққан боксчи Аброр Қодиров эса Бишкекдан кумуш медаль билан қайтадиган бўлди. 1 февраль куни ўтказилган финал учрашувида у жангни қирғизистонлик Жанибек Мусаевга бой берди.

91 килограммгача бўлган бўлган вазн тоифасида жанг қилган боксчи Сардор Бегалиев эса бронза медалини қўлга киритди. Ярим финал учрашувида у қирғизистонлик боксчи Чингиз Бўрбашевдан енгилиб қолди.

Совет Иттифоқи қаҳрамони Дуйшўнқул Шопоковнинг 100 йиллиги ва фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб Бишкекда ўтказилган халқаро бокс мусобақаси 28 январь куни бошланганди. Бу мусобақада 9 мамлакатдан 170 чоғли боксчи иштирок этди.

XS
SM
MD
LG