Линклар

Мисрда Ал-Жазиранинг австралиялик мухбири озод қилинди


Ал-Жазира мухбирлари Б.Муҳаммад (чапда), П. Гресте (ўртада) ва М. Фаҳмий (ўнгда) Қоҳирадаги маҳкама қаршисида, 2014 йил 1 июни.

Ал-Жазира мухбирлари Б.Муҳаммад (чапда), П. Гресте (ўртада) ва М. Фаҳмий (ўнгда) Қоҳирадаги маҳкама қаршисида, 2014 йил 1 июни.

Ал-Жазира телеканали мухбири, асли австралиялик журналист Питер Гресте 1 февраль куни Миср қамоқхонасидан озод қилиниб, Кипрга кетаётган самолётга чиқариб юборилди.

Питер Гресте Ал-Жазирадаги икки ҳамкасби – Канада фуқароси бўлган Муҳаммад Фаҳмий ва мисрлик Баҳер Муҳаммад билан биргаликда “ёлғон маълумотларни тарқатганлик”да айбланиб, 2013 йил декабрида ҳибсга олинганди.

Ал-Жазира телеканали раҳбарияти Питер Грестенинг озод қилинганини олқишлади, айни пайтда қолган икки мухбир озод қилинмагунича кўнгиллар жойига тушмаслигини билдирди.

1 февраль куни Фаҳмийнинг қаллиғи уни Канадага депортация қилиш иши “якуний босқич”да турганини маълум қилди.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан қулатилганидан кейин “Мусулмон биродарлар” ташкилоти билан ҳамкорлик қилганликда айбланмиш журналистлар Питер Гресте ва Муҳаммад Фаҳмий 7 йилданга, Баҳер Муҳаммад эса 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Ал-Жазира журналистлари ўзларига қўйилган айбловларни рад этганлар ва жиноят иши сохталаштирилганини билдирганлар.

XS
SM
MD
LG