Линклар

logo-print

Иордания гаровдаги учувчисини озод қилиш бўйича ИД билан музокараларни давом эттирмоқчи


Иорданияда ўлимга ҳукм қилинган жиҳодчи Сожида ал-Ришавий ва иорданиялик учувчи Муоз ал-Касаэсбеҳ.

Иорданияда ўлимга ҳукм қилинган жиҳодчи Сожида ал-Ришавий ва иорданиялик учувчи Муоз ал-Касаэсбеҳ.

Иордания расмийлари ўз фуқароси бўлган ва “Исломий давлат” гуруҳи томонидан гаровга олинган учувчи Муоз ал-Касаэсбеҳни озод қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Иордания ҳукумати матбуот котиби Муҳаммад ал-Мўъманий 1 февраль куни Иордания ҳали ҳам ўз учувчисини маҳкума Сожида ал-Ришавийга алмаштиришга тайёр эканини билдирди.

Муоз ал-Касаэсбеҳ ўтган йилнинг декабрь ойида Суриянинг “Исломий давлат” гуруҳи назорати остида бўлган ҳудудида ўзи бошқараётган қирувчи самолёт уриб туширилганидан кейин қўлга олинганди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча “Исломий давлат” радикал гуруҳи гаровга олинмиш япониялик журналист Кэндзи Готонинг қатли акс этмиш видеони Интернет орқали тарқатганди. Иордания расмийлари бу қатлни қоралаб чиқди.

“Исломий давлат” гуруҳи учувчи Касаэсбеҳни қўйиб юбориш эвазига 2005 йили Иорданиядаги меҳмонхонада содир этилган портлашларда айбланмиш ва ўлим жазосига ҳукм этилмиш Сожида ал-Ришавийни 29 январгача озод қилишни талаб қилган. Бунга жавобан Иордания расмийлари ўз учувчиси тирик эканига амин бўлмагунларича бу талабни бажара олмасликларини билдирганлар.

XS
SM
MD
LG